Линклар

АҚШ Давлат котиби суриялик қочқинлар ҳолидан хабар олди


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Иорданияда суриялик қочқинлар лагерига борди. Керри Заатари шаҳарчасидаги лагерда суриялик беш аёл ва бир эркак билан учрашди.

Сурия чегараси яқинидаги бу лагерда 100 мингга яқин суриялик жон сақламоқда.

Давлат котибига Иордания Ташқи ишлар вазири Носир Жудеҳ ҳамроҳлик қилди. учрашув чоғида қочқинлар Қўшма Штатлардан Сурия ҳукумати ҳужумларини тўхтатиш учун мамлакат узра парвозлар ман қилинган зона ўрнатишни сўрашди.

Керри “кун тартибида турли чоралар кўриш масаласи борлигини” таъкидлади, лекин вазият осонликча ҳал қилинмаслигидан огоҳалнтирди.

Иорданияда ҳозирда 600 мингга яқин суриялик қочқин бошпана топган.

Сурияга қўшни Ливан ва Туркия ҳам юз минглаб қочқинни сақламоқда.
XS
SM
MD
LG