Линклар

Қирғизистон расмийлари мамлакат жанубидаги Ўзган шаҳрида этник ўзбеклар билан милиция ўртасида чиққан жанжал ортидан бу минтақага қўшимча хавсизлик кучлари ташланганини маълум қилди.

Пайшанба куни қўшимча полиция кучларини Ўзганга юборишдан мақсад 2010 йилда Ўш ва Жалолободда 400дан ортиқ одам жонига зомин бўлган воқеалар такрорланишининг олдини олиш экани айтилмоқда.

Чоршанба кунги ҳодисага милиция машинани тўхтатгани ва шундан кейин оломон келиб, уларни калтаклашидан бошлангани айтилмоқда.

Воқеада бир неча киши ҳибсга олинганидан кейин милиция биноси олдига этник ўзбеклардан иборат оломон тўпланиб, уларни озод қилишни талаб қилган.

Ўзган милицияси бошлиғи Сталбек Бакиров вазият назорат остига олинганини таъкидлаб, полициячиларга қарши қилинган ҳужум юзасидан жиноят иши очилганини билдирди.

Ўзган аҳолиси асосан этник ўзбеклардан иборатдир.
XS
SM
MD
LG