Линклар

logo-print

Ўзбекистон янги газ конларини ўзлаштиришга 334 миллион доллар ажратди


Ўзбекистонда янги газ конларини аниқлаш ва ўзлаштиришга 334 миллион доллар сарфланади. Бунинг натижасида газ қазиб олиниши 7 миллиард куб метрга кўпайиши айтилмоқда.

“Прайм” агентлигининг маълум қилишича, “Ўзбекнефтегаз ширкати” 2013-2014 йилларда Туркманистон билан чегарадош ҳудудлардаги газ конларини ўзлаштириш учун 334 миллион доллар ажратган. Мазкур лойиҳа Ўзбекистоннинг ўз маблағи ҳисобига молиялаштирилади.

Айни пайтда “Ўзбекнефтегаз” йилига 70 миллиард кубометр табиий газ ва 8 миллион тонна суюқ углеводородлар қазиб олади.
XS
SM
MD
LG