Линклар

logo-print
Лондонда Англия марказий қисмидаги масжидлар олдида иккита портлашни уюштирганликда гумонланиб, келиб чиқиши Шимолий Европалик бўлган икки одам қўлга олинди.

21 июнда Уолсолл, 12 июлда эса Типтон шаҳарларидаги масжидлар олдида содир этиган портлашларда ҳеч ким жабрланмаган. Полиция мазкур портлашлар диний нафрат асосида содир этилган деб таҳмин қилмоқда.

Айрим оммавий ахборот воситалари портлашларни май ойида Лондонда ислом экстремистлари деб аталаётганлар томонидан британ ҳарбийси Ли Ригбининг ўлдирилиши ортидан кучайиб кетган динлараро кескинлик билан боғламоқда.
XS
SM
MD
LG