Линклар

logo-print

Қирғизистонда террорчиликда айбланганлар бир умрга қамалди


Бишкекдаги Спорт саройи олдидаги портлаш.

Бишкекдаги Спорт саройи олдидаги портлаш.

Қирғизистонда «Жайшул Маҳди» ташкилотининг уч аъзоси бир умрга қамалди.

Бишкек шаҳар Октябр туман суди қарорига асосан Бақит Кенжегулов, Эдил Абдираҳманов ва Данияр Қадиралиев умрининг охирига қадар панжара ортида қоладиган бўлди. Бундан ташқари, “Жайшул Маҳди”нинг яна 10 аъзоси 4 йилдан 23 йилгача озодликдан маҳрум этилди.

«Жайшул Маҳди» аъзолари 2010 йилда Бишкекдаги спорт саройи олдида теракт уюштириш, АҚШ ва Қирғизистон фуқаросини, шунингдек, уч милиция ходимини ўлдирганликда, Бишкек милиция бошқармаси биноси ёнида портлаш уюштиришга уринганликда айбдор деб топилган.
XS
SM
MD
LG