Линклар

Бугун Киев марказида зўравон милиция ходимларига қарши норозилик акцияси ўтказаётган намойишчилардан 10 нафари ҳибсга олинди.

Ўтган ойда Николаев вилоятининг Врадиевка шаҳрида 29 ёшли аёлни зўрлаб, кейин калтаклаган икки милиция ходими ва бир такси ҳайдовчиси қўлга олинмагач, маҳаллий аҳоли норозилик акцияларини бошлади.

7 июл куни юзлаб намойишчи Украина Ички ишлар вазирининг истеъфосини талаб қилиш учун Врадиевкадан Киевга пиёда йўлга чиққан эди.

Ҳозирда зўравон икки милиция ходимининг ҳибсга олингани айтилаяпти. Ушбу воқеалар ортидан вилоят прокурори ва яна бир қанча мулозимларнинг ишдан бўшатилгани хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG