Линклар

АҚШ президенти Барак Обама Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳуни Фаластин билан тинчлик музокараларини қайта тиклашга чақирди.

Оқ уй расмийлари кеча бу борада Обама билан Нетаняҳу ўртасида телефон мулоқоти бўлиб ўтганини хабар қилди.

Обама билан Нетаняҳунинг бу мулоқоти АҚШ Давлат котиби Жон Керрининг айни масалада икки давлат расмийлари билан учрашувидан аввал бўлиб ўтди.

Бугун Иорданияда Жон Керри Исроил ва Фаластин расмийлари билан икки давлат ўртасида тўхтаб қолган тинчлик музокараларини қайта бошлашга доир мулоқот ўтказиши режаланган.
XS
SM
MD
LG