Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:01

Навальний вақтинча озодликка чиқарилди


Бугун Киров вилоят суди рус мухолифатчиси Алексей Навальний ва тадбиркор Петр Офицеровни суд ҳукми кучга киргунга қадар қамоқдан озод қилиш ҳақида қарор чиқарди.

Кеча Киров суди Навальнийни давлат маблағини ўзлаштирганликда айбдор, деб топган ва мухолифатчи суд залида қамоққа олинган эди.

Жума куни Навальний ҳимоясига Москва, Санкт-Петербург ва Россиянинг бошқа шаҳарларида норозилик акциялари ўтказилди.

Навальний Москва мэрлигига номзод сифатида рўйхатга олинган. Москва шаҳар сайлов комиссияси Навальний устидан чиқарилган якуний ҳукм кучга киргунга қадар¸ унинг расмий номзод сифатида қолишини билдирди.
XS
SM
MD
LG