Линклар

Татаристонда Ўзбекистон фуқароси умрбодга қамалди


8 ёшли Василица Галицина ўлимида Ўзбекистон фуқароси айбдор, деб топилди.

8 ёшли Василица Галицина ўлимида Ўзбекистон фуқароси айбдор, деб топилди.

Татаристонда 8 ёшли Василиса Галицинани ўлдирганликда айбдор, деб топилган ўзбекистонлик 30 ёшли Фаррух Тошбоев умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Россия матбуотига кўра, суд Фаррух Тошбоевни одам ўғирлаш, 14 ёшга етмаган шахсга нисбатан жинсий зўравонлик қилиш ва ёш болани ўлдиришда айбдор деб топган.

Тошбоев 8 ёшли қизни ўлдириб, уни шаҳардан 40 километр узоқликда кўмиб юборганини тан олган.
XS
SM
MD
LG