Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 00:28

Озод инсонгина миллатини озодликка олиб чиқади



Дунëдаги миллионлаб эрксеварлар йўлбошчиси¸ озодлик ва демократия учун синмас курашчи – Нелсон Мандела сабоқларини Озодликнинг "Қурултой" эшиттиришида муҳокама қилдик.

18 июл куни бутун дунë Нелсон Мандела туғилган кунни нишонлади.

Ўз миллати ҳақ-ҳуқуқлари учун курашгани боис Нобел мукофотига сазовор бўлган Нелсон Мандела Жанубий Африканинг илк қора танли президентидир.

95 ёшга кирган ва 8 июндан бери касалхонада қолаëтган Нелсон Мандела узоқ курашиб ўз халқига рўшнолик келтирган улуғ сиëсий арбоб сифатида қадрланади.

Мандела Жанубий Африкадаги оқ танли аҳолига устунлик берган апартеид тузумини йиқитди ва турли ирқ ва элатлар уйғун яшайдиган демократик давлат қуришга муваффақ бўлди.



1964 йилнинг 12 июнида Нелсон Мандела етти нафар сафдоши билан биргаликда бир умрлик муддат билан қамоққа ташланди.

У роппа-роса 27 йил қамоқларда ўтирди ва қамоқдан туриб Жанубий Африкадаги қора танли аҳолининг ирқий камситилиш ва тенгсизликка қарши уюшган ҳаракатига раҳбарлик қила олди.

27 йиллик умрини қамоқда ўтказган Мандела озодликка чиққач, ўз миллатининг сиëсий иродаси боис мамлакатнинг илк қора танли президенти бўлди.

Оқ ва қора танлилар ўртасидаги зиддиятли нуқталарни юмшатиш¸ камситиш ва хўрликларга барҳам бериш мақсадида Мандела аста-секин¸ зўравонлик ишлатмасдан мужодала олиб борди.

“Бутун ҳаётимни Африка халқларига бағишладим. Мен қитъада оқ танлиларнинг қора танли маҳаллий аҳоли устидан ҳукмронлигига барҳам бериш учун курашдим. Менинг олий мақсадим - ҳамманинг тенг, ўзаро уйғунликда Озод ва Ҳур очиқ демократик жамиятда яшашидир. Мен ана шу йўлда бутун умр курашаяпман ва шу учун яшаяпман. Агар зарур бўлиб қолса мен шу йўлда ўлишга ҳам тайёрман…” деган эди Мандела.

Нелсон Манделанинг 95 ëшга тўлгани муносабати билан гапирган АҚШ собиқ президенти Билл Клинтон бу арбоб фаолиятидан чиқадиган асосий сабоқ ҳақида тўхталди:

- Нелсон Манделла курашидан одам ўзини озод қилмагунича миллатини озод қила олмайди деган сабоқ чиқади¸ деди Билл Клинтон.

Дунëдаги миллионлаб эрксеварлар йўлбошчиси¸ озодлик ва демократия учун синмас курашчи – Нелсон Мандела сабоқларини Озодликнинг "Қурултой" эшиттиришида муҳокама қилдик.

Конституция талабларига зид тарзда авторитар қўллар исканжасида қолган Ўзбекистонда ҳам сиëсий ҳуқуқлар қоғоздан ҳаëтга кўчиши учун кураш йўли қандай бўлади?

Ўзбекларнинг ҳам Мандела айтмоқчи, “Озод ва Ҳур очиқ демократик жамиятда яшаши” учун жонимни ҳам тикаман, деган йўлбошчи борми?

Бу саволлар муҳокамасида Ўзбекистонда рангли инқилоб тарафодори бўлган “Бирдамлик” ҳаракати етакчиси Баҳодир Чориев¸ Ўзбекистондаги энг кекса мухолиф партия бўлган “Эрк” демократик партияси бош котиби Отаназар Орипов қатнашди.

Шу билан бирга дастурда Ўзбекистон мухолифати ҳақида китоб муаллифи Баҳодир Файз¸ ўзбекистонлик тарихчи академик Гога Ҳидоятов ва журналист Шоҳида Ëқублар ҳам иштирок этди.

Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:51:26 0:00
Бевосита линк
XS
SM
MD
LG