Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:17

Мисрда уч киши зўравонлик қурбони бўлди


Миср собиқ президенти Муҳаммад Мурсий ва унинг сиёсий рақиблари ўртасида содир бўлган тўқнашувда уч киши нобуд бўлди.

Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, Нил дарёси бўйида жойлашган Мансура шаҳрида жума куни кечқурун рўй берган зўравонлик пайтида икки аёл ва бир бола ўлган.

Мисрнинг бир неча шаҳрида Мурсийнинг минглаб тарафдорлари Исломий қарашдаги собиқ президент лавозимига қайта тикланиши талаби билан намойишлар ўтказди.

Шанба куни эрталаб армия вертолётлари пойтахт Қоҳиранинг Таҳрир майдонига йиғилаётган Мурсийнинг рақибларига минглаб Миср байроқларини ташлади.

Ҳокимиятдан ағдарилган Муҳаммад Мурсий ва Мусулмон Биродарлиги ҳаракатининг қўлга олинган бир неча раҳбари номаълум жойда ҳибсда сақланмоқда.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Нави Пиллай Мисрнинг янги ҳукуматидан ҳибсга олишлар қонуний бўлгани ва маҳбуслар суд қилиниши ёки қилинмаслиги ҳақида тушунтириш беришни талаб қилди.
XS
SM
MD
LG