Линклар

Исроил ва Фаластин тинчлик музокараларни давом эттиришга рози бўлди.


АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри.

Исроил ва Фаластин 2010 йилдан бери тўхтаб қолган тинчлик музокараларни давом эттиришга рози бўлди.

Буни АҚШ Давлат котиби Жон Керри икки томон билан музокаралар олиб борганидан сўнг жума куни Иордания пойтахти Оммонда эълон қилди.

Жон Керри бевосита музокаралар бошлаш ҳақида эришилган келишувни "тарихий келишув" деб атади.

АҚШ Давлат котибига кўра, Фаластин Бош музокарачиси Саеб Эрекат ва Исроилнинг Адлия вазири Ципи Ливни ўртасида келаси ҳафта бўладиган сўзлашув Исроил-Фаластин ўртасидаги тинчлик музокараларни бошлаб беради.

Жон Керри музокаралар столига қайтиш ҳақида қатъий қарор қабул қилгани учун Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос ва Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳуни олқишлади.
XS
SM
MD
LG