Линклар

Россия мухолифати етакчиларидан бири Алексей Навальний шанба куни эрталаб Киров шаҳридан поездда Москвага етиб келди. Ярославский вокзалида Навальнийни юзлаб тарафдорлари кутиб олди. Москва мэри лавозимига номзод сифатида рўйхатга олинган рус мухолифатчиси ўз тарафдорлари олдида қилган чиқишида “Сайловда ғалаба қозонамиз!” дея баёнот берди.

Россия мухолифати етакчиларидан бири Алексей Навальний шанба куни эрталаб Киров шаҳридан поездда Москвага етиб келди. Ярославский вокзалида Навальнийни юзлаб тарафдорлари кутиб олди. Москва мэри лавозимига номзод сифатида рўйхатга олинган рус мухолифатчиси ўз тарафдорлари олдида қилган чиқишида “Сайловда ғалаба қозонамиз!” дея баёнот берди.

20 июл куни Киров шаҳридан поездда Москванинг Ярославский вокзалига етиб келган Россия мухолифати етакчиларидан бири ва коррупцияга қарши блоггер Алексей Навальний судда ва озод этилишида қўллаб-қувватлаганликлари учун ўз тарафдорларига миннатдорлик билдирди.

- Сизнинг саъй ҳаракатингиз билан бу одамлар эртаси куниёқ қўйиб юборилди. Сизларга раҳмат!, дея баёнот берди Алексей Навальний.

Рус мухолифатчиси ўзининг озод этилгани Россия халқининг қудрати ортиб бораётганидан далолат эканини алоҳида таъкидлади.

- Биз улкан ва қудратли кучмиз. Биз буни тушуна бошлаганимиздан ҳурсандман, деди Навальний.

Мухолифат етакчиси Россия ҳукумати мамлакат халқи қудратини сеза бошлаганини ва бу ҳукумат вакилларини асабийлаштира бошлаганини қўшимча қилди.

- Сўзим охирида шуни айтмоқчиманки, олдимизда катта ва оғир етти ҳафталик сайлов кампанияси турибди. Бу фақат бошланиши холос. Келинг бир марта кўчага чиқиб сиёсий маҳбусларни озод қилиш билан чекланиб қолмайлик. Болотний майдонидаги иш бўйича (Мария) Алёхина ва (Надежда) Толоконниковалар, (Михаил) Ходарковский ва Лебедевлар ҳам қамоқда. Биз уларнинг ҳаммасини озод қилишимиз керак, дея баён қилди Алексей Навалний.

Владимир Путин қайта Россия президенти этиб сайланганига қарши 2012 йил 6 май куни уюштирилган намойишда иштирок этганлик учун озодликдан маҳрум этилган одамлардан 27 киши ҳозир ҳам қамоқда сақланмоқда.

Москвадаги черковда Владимир Путинга қарши қўшиқ айтганидан сўнг “безорилик ва динни ҳақорат қилиш”да айбланиб озодликдан маҳрум қилинган Pussy Riot панк гуруҳининг икки аъзоси ҳам жазо муддатини ўтамоқда.

2003 йилда сиёсий фаолиятини бошлаганидан кўп ўтмай қўлга олинган йирик тадбиркор Михаил Ходорковскийнинг жазо муддати эса 2017 йилда тугайди.

Алексей Навальний сетябр ойида Москва мэри лавозими учун бўладиган сайловда ғалабага эришишига ишонишини айтиб, ўз тарафдорларига миннатдорлик билдирди.

- Биз сайловда қатнашамиз ва ғалаба қозонамиз. Ҳаммангизга катта раҳмат, деди Навальний.

Пайшанба куни Москвадан 760 километр шарқда жойлашган Киров шаҳридаги суд Алексей Навальнийни Киров вилояти губернатори маслаҳатчиси лавозимида ишлаган 2009 йилда “Кировлес” ширкатига тегишли 16 миллион рубл (тахминан $500 минг) маблағни ўзлаштирганликда айбдор деб топиб уни беш йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. Унинг ҳамкори Пётр Офицеров эса тўрт йилга озодликдан маҳрум этилди.

Бироқ жума куни вилоят суди Навальнийга олти йиллик қамоқ жазосини сўраган прокурор илтимосига мувофиқ мухолифат лидери сентябр ойида Москва мэри лавозими учун сайловда қатнаша олиши учун уни вақтинча ҳибсдан озод қилинди.

Алексей Навальний поездда Москвага етиб келишидан бир оз олдин номаълум шахс полицияга қўнғироқ қилиб Ярославский вокзалига бомба ўрнатилгани ҳақида огоҳлантирган.

Навальний нутқини тугатганидан бир оз кейин полиция бомба таҳдиди ҳақидаги маълумот сохта бўлгани эълон қилди.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG