Линклар

logo-print
Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай сайлов ҳақидаги иккита қонуннинг иккинчисига 20 июл куни имзо чекди.

Бу билан келаси йил Афғонистонда президентлик ва парламент сайлови ўтказиш борасида мунозара юзага келишининг олди олинди.

Шу ҳафта бошида Карзай Марказий сайлов комиссиясига кўпроқ салоҳият бериш ҳақидаги ҳужжатни имзолаган эди.

2014 йилда Карзайнинг иккинчи ва Конституция бўйича охирги президентлик муддати тугаганидан кейин у истеъфога чиқади.

Бир неча ойдан кейин НАТО етакчилигидаги халқаро жанговор кучларнинг Афғонистондаги миссияси муддати ҳам тугайди.
XS
SM
MD
LG