Линклар

logo-print

Пекин халқаро аэропортида портлаш содир этилди


Хитой пойтахти Пекин шаҳридаги халқаро аэропортнинг Учинчи терминалида шанба куни портлаш содир этилди.

Хитойдаги ахборот агентликлари хабарига кўра, ногиронлар аравачасида кетаётган шахс терминалнинг чиқиш йўлакларидан бири олдида қўлбола бомбани портлатган.

Воқеада ўша шахсдан бошқа ҳеч ким жабрланмаган. Яраланган ҳужумчи касалхонага жўнатилган.

Давлатла қарашли ахборот воситаларига кўра, бу воқеа самолётлар парвозига таъсир қилмаган.

Хитой давлат телевидениеси портлашни мамлакат шимолидаги Шангдонг вилоятида яшовчи Жи Жонгсин амалга оширганини билдирди.

Аммо у нима учун бундай ишга қўл ургани ҳақида маълумот берилмади.
XS
SM
MD
LG