Линклар

Исроил фаластинлик айрим маҳбуслар озод этилишини эълон қилди


Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу (ў) ва Разведка ва халқаро масалалар бўйича вазир Йувал Стайниц.

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу (ў) ва Разведка ва халқаро масалалар бўйича вазир Йувал Стайниц.

Исроил уч йилдан бери тўхтаб қолган тинчлик музокараларини қайта бошлаш ҳақида АҚШ Давлат котиби Жон Керри билан эришилган келишувнинг бир қисми ўлароқ фаластинлик айрим маҳбуслар озод этилишини эълон қилди.

Исроилнинг Разведка ва халқаро масалалар бўйича вазири Йувал Стайниц маҳбусларни озод этиш босқичма-босқич амалга ошишини билдирди.

Жума куни Жон Керри Исроил ва Фаластин 2010 йилдан бери тўхтаб қолган бевосита музокараларни давом эттиришга рози бўлганини эълон қилган эди.

Томонлар ўртасидаги сўзлашувлар уч йил олдин Исроил Ғарбий Соҳил ва Қуддус шаҳрининг шарқий қисмига яҳудийлар учун янги уйлар қура бошлагани сабабли тўхтаб қолганди.

АҚШ Давлат котибига кўра, Фаластин Бош музокарачиси Саеб Эрекат ва Исроилнинг Адлия вазири Ципи Ливни ўртасида келаси ҳафта бўладиган сўзлашув Исроил-Фаластин ўртасидаги бевосита музокараларни бошлаб беради.
XS
SM
MD
LG