Линклар

logo-print

Ироқда амалга оширилган портлашларда қирқдан зиёд одам нобуд бўлди


Ироқ пойтахти Бағдоднинг шиалар яшайдиган мавзеларида бир неча портлаш содир этилгани оқибатида камида 40 киши нобуд бўлди, ўнлаб одам жароҳат олди.

Ироқ расмийларига кўра, портлаш шанба куни кечқурун савдо марказларидаги дўконлар одамлар билан гавжум бўлган ва Рамазон ойи ифторлигини қилиб дам олиб ўтирган пайтда амалга оширилган.

Ғарб ахборот агентликлари хабарига кўра, автомобилга ўрнатилган бомбалар Каррада, Байаа, Шурта, Тобчи ва Зафарания мавзеларида портлатилган.

Шиа ва суннийлар ўртасида давом этаётган мазҳаблараро зиддият сабабли июл ойи бошидан бери Ироқда 500дан ортиқ одам, жумладан, 10 июл куни муқаддас Рамазон ойи бошланганидан бери қарийб 250 киши ҳужум қурбони бўлди.
XS
SM
MD
LG