Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:01

Миср конституциясига тузатишлар киритадиган комиссия иш бошлади


Мисрнинг муваққат президенти Адли Мансур.
Мисрнинг муваққат президенти Адли Мансур.
Миср қонунлари ва конституцияси бўйича 10 нафар экспертдан иборат қўмита мамлакат конституциясига тузатишлар киритиш бўйича иш бошлади.

Миср Президенти Муҳаммад Мурсий 3 июн куни ҳокимиятдан ағдарилганидан кейин мамлакат конституциясига амал қилиш тўхтатилган.

Мисрнинг муваққат президенти Адли Мансур тузган қўмита тўрт нафар университет профессори ва олти нафар суд ҳакамидан иборат.

Улар бир ой ичида мамлакат конституциясига киритиладиган тузатишларни ёзганидан сўнг уни Мисрдаги турли гуруҳлар вакилларидан иборат 50 кишилик органга тақдим этади.

Ўз навбатида, бу орган конституциянинг якуний лойиҳасини 60 кун ичида ишлаб чиққанидан кейин у умумхалқ референдумида овозга қўйилади.

Баҳсларга сабаб бўлган Миср конституцияси 2012 йил декабрда ўтган референдумда 64 фоиз овоз билан қабул қилинган эди.
XS
SM
MD
LG