Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 03:45

Покистон ҳукумати расмийси Афғонистон президенти билан учрашади


Покистон Бош вазирининг миллий хавфсизлик ва ташқи ишлар бўйича маслаҳатчиси Сартож Азиз.
Покистон Бош вазирининг миллий хавфсизлик ва ташқи ишлар бўйича маслаҳатчиси Сартож Азиз.
Покистон Бош вазири Навоз Шарифнинг миллий хавфсизлик ва ташқи ишлар бўйича маслаҳатчиси Сартож Азиз якшанба куни Кобулда Афғонистон Президенти Ҳамид Карзай билан учрашади.

Афғонистон раҳбарлари билан сўзлашувда Азизнинг икки давлат муносабатларни яхшилаш масаласини муҳокама этиши кутилмоқда.

Бу Покистонда май ойида сайловлар ўтказилганидан кейин тузилганидан янги ҳукумат юқори лавозимли вакилининг Афғонистонга илк ташрифидир.

Сўнгги йилларда Исломобод ва Кобул муносабатлари тез-тез таранглашган.

Афғон расмийлари Покистонни Кобул ҳукуматини ҳокимиятдан ағдаришга уринаётган Толибон ҳаракати жанггариларини қўллаб-қувватлаётганликда айблаган.

Толиблар тинчлик музокаралари олиб бориш учун июн ойида Қатарда ўз идорасини очганидан кейин Афғонистон-Покисттон муносабатлари янада таранглашган. Афғонистон ҳукумати кескин танқид қилганидан бери толиблар идораси ёпиқ қолмоқда.
XS
SM
MD
LG