Линклар

Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу Фаластин билан тинчлик музокараларини қайта бошлаш Исроил учун “ўта муҳим стратегик манфаат” эканини урғулади.

Нетаняҳу эълон қилган баёнотда Исроил ва фаластинликлар ўртасидаги можарога чек қўйиш йўлидаги уриниш муҳим экани қайд этилган.

Нетаняҳу фаластинликлар билан можаронинг ҳал этилиши Эрон ва Сурия муаммосига эътиборни кучайтиришга ёрдам беришини қўшимча қилган.

АҚШ Давлат котиби Жон Керри Исроил ва Фаластин тўхтаб қолган тинчлик музокараларини қайта бошлашга рози бўлганини жума куни эълон қилганидан бери бу баёнот Нетаняҳунинг воқеага илк муносабати бўлди.

Томонлар ўртасидаги сўзлашувлар 2010 йилда Исроил Ғарбий Соҳил ва Қуддус шаҳрининг шарқий қисмига яҳудийлар учун янги уйлар қура бошлагани сабабли тўхтаб қолганди.

Шанба куни Исроил қамоқдаги айрим фаластинлик маҳбуслар озод этилишини эълон қилди.
XS
SM
MD
LG