Линклар

logo-print

Япония Бош вазири етакчилигидаги партия сайловда муваффақият қозонди


Япония Бош вазир Шинзо Абе.

Япония Бош вазир Шинзо Абе.

Японияда ўтказилган сайловда Бош вазир Шинзо Абе бошчилигидаги коалиция номзодлари парламентининг юқори палатасидаги аксар ўринларни эгаллагани хабар қилинди.

21 июл куни юқори палатадаги 242та ўриннинг ярми учун сайлов ўтказилди.

Сайлов участкалари чиқишида ўтказилган сўров натижасига асосланиб NHK телеканали тарқатган хабарга кўра, Абе етакчилигидаги Либерал демократик партия ва коалициядаги ҳамкори New Komeito партияси биргаликда 71 та ўринни ютган.

Бу билан улар палатадаги 130 та депутатлик ўринини эгаллашга муваффақт бўлган.

Сайловнинг расмий натижалари душанба куни эрталабгача эълон қилиниши кутилмоқда.

Агар ғалаба тасдиқланса, Шинзо Абенинг партияси сўнгги олти йилда биринчи марта парламентнинг иккала палатасини назорат қилади.

Абе ўтган йил Бош вазир лавозимини эгаллаганидан бери Япония иқтисодиёти тўрт фоизгача ўсган.
XS
SM
MD
LG