Линклар

logo-print
2013 йил биринчи ярмида GM Uzbekistan Америка-Ўзбекистон қўшма корхонасида Нексия русумидаги автомобил ишлаб чиқариш 28,7 фоизга камайиб, 30431 донани ташкил қилди.

12uz.com нашри хабарига кўра, бу ўтган йил сентябр ойида Cobalt русумидаги янги автомобил йиғила бошлангани билан боғлиқ.

Бу йил биринчи ярмида GM Uzbekistan 29750 дона Cobalt ишлаб чиқарган.

Матиз автомобили йиғиш ўтган йилга нисбатан 1,3 мартага камайиб 17288 донани, Дамас ишлаб чиқариш эса 0,9 фоизга камайиб 11364 тани ташкил қилган.

Айни пайтда, Спарк автомобили ишлаб чиқариш 5,7 фоизга кўпайиб 15188 донани, Ласетти йиғиш 12 фоизга кўпайиб 13665 донани ташкил этган.

Шунингдек, йил бошидан бери 1306 дона Малибу русумидаги янги маркадаги автомобил йиғилган.

Ўзбекистон Давлат Статистика қўмитаси расмийси Озодлик билан суҳбатда жорий йил биринчи ярмида Ўзбекистонда 122 минг 615 дона автомашина ишлаб чиқарганини айтди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 11¸3 фоизга кўп.

Июл ойи бошида GM Uzbekistan корхонасида ишлаб чиқарилган саккиз турдаги машина нархлари 7,0 фоиздан 28,1 фоизгача қимматлагани маҳаллий ахборот воситаларида хабар қилинди.
XS
SM
MD
LG