Линклар

logo-print

Футбол: Санжар Турсунов Россиянинг "Газовик" жамоасида тўп суради


Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Санжар Турсунов Россия чемпионатининг биринчи лигасидаги Оренбургнинг “Газовик” жамоасида тўп суради.

“Газовик” бош мураббийи Роберт Евдокимов Sportbox.ru нашри мухбири билан суҳбатда 26 яшар Турсуновнинг жамоага ўтиши деярли ҳал бўлгани ва у якшанба куни етиб келиши кутилаётганини айтган.

Евдокимов Санжар Турсунов жамоа ўйинини кучайтиришига шубҳа қилмаслигини қўшимча қилган.

Россиянинг “Волга” ва “Алания” жамоаларида тўп сурган Турсунов жорий йил бошида Тошкентнинг “Локомотив” жамоасига ўтган эди.

Айни пайтда, Грузия пойтахти Тбилисининг “Динамо” жамоаси ҳимоячиси 24 яшар Гурвелд Томашвили ҳам “Газовик” жамоасида тўп суради.
XS
SM
MD
LG