Линклар

Беларуслик вазир Брюсселга боради


Беларус ташқи ишлар вазири Владимир Макей.

Беларус ташқи ишлар вазири Владимир Макей.

Беларус ташқи ишлар вазири Владимир Макей душанба куни Европа Иттифоқининг Брюсселдаги қароргоҳига келиши кутилмоқда.

Бу 2010 йилги баҳсли президентлик сайловлари ортидан беларуслик амалдорларга нисбатан жорий қилинмиш санкциялардан кейин расмий Минск вакилининг ЕИ қароргоҳига биринчи ташрифидир.

Президент Александр Лукашенканинг асосий ёрдамчиларидан бири бўлган Владимир Макей Европа Иттифоқи ҳудудига кириши тақиқланган беларуслик амалдорлар “қора рўйхат”ида эди. Аммо Европа Иттифоқи яқинда бу тақиқни бекор қилган. Беларус ташқи ишлар вазири Макей ЕИнинг ташқи сиёсат бўйича мутасаддиси Кэтрин Эштон ва ЕИнинг кенгайиш масалалари бўйича масъули Штефан Фюле таклифига биноан Европа Иттифоқининг Шарқий ҳамкорлик ташаббуси аъзолари учрашувида иштирок этиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Беларусда 2010 йили бўлиб ўтган президентлик сайловидан сўнг бир неча номзод ва мухолифат фаоли натижалар сохталаштирилганини иддао қилиб, норозилик намойишларига чиқишганди. Пировардида улардан айримлари оммавий тартибсизлик уюштирганликда айбланиб, озодликдан маҳрум қилинганди.
XS
SM
MD
LG