Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 12:17

ЕИ Ҳизбуллоҳнинг ҳарбий қанотини террорчи дея қайд этди


Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирлари бугун Ҳизбуллоҳ шиалар гуруҳининг ҳарбий қанотини террорчи сифатида қора рўйхатга киритишга қарор қилди.

Бугун Брюсселда қабул қилинган бу қарор ортидан ЕИ раҳбариятида бу ҳаракатга алоқадор кўрилган шахсларга виза тақиқи қўйиш, уларнинг ЕИ ҳудудидаги банк ҳисоб рақамларини музлатиш имкони пайдо бўлди.

Эрондан молиявий ёрдам оладиган Ҳизбуллоҳ гуруҳи ўтган йили ЕИга аъзо Болгарияда исроиллик беш сайёҳ ўлимига сабаб бўлган бомба ҳужумига алоқадор кўрилган эди.

Бундан ташқари, бу гуруҳ ҳозир Сурияда давом этаётган қуролли низога ҳам қўшилиб, Ассад ҳукуматига ҳарбий ёрдам бермоқда.

ЕИнинг Франция ва Германия каби давлатлари эса суриялик исёнчиларни қувватлаётган давлатлар сафидадир.
XS
SM
MD
LG