Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 03:24

Афғонистон парламенти Ички ишлар вазирини ишдан бўшатди


Ички ишлар вазири Ғулом Мужтаба Патанг Афғонистон хавфсизлигига таҳдиднинг ошиши ва коррупциянинг кучайишида айбланиб, мамлакат парламенти томонидан ишдан олинди.

Шунингдек, эндиликда собиқ вазир ўз номига қаратилган хавфсизлик билан боғлиқ айбловлар бўйича парламентнинг бироз муқаддам ўтган эшитувларига келмагани учун ҳам танқид қилинди.

Спикер Абдул Рауф Иброҳимий 250 аъзолик қуйи палата йиғилишида берилган овозларни маълум қилар экан: "136 қонунчи берган қарши овоз билан Жаноб Мужтаба Патанг Афғонистон Ислом республикаси Ички ишлар вазири лавозимидан бўшатилди. Мен президентдан парламентда овозга қўйиладиган янги номзодни тавсия қилишни сўрайман", деди.

Президент Карзай эса парламентнинг бу қароридан норози эканини билдириб, Афғонистон Олий судига мурожаат қилиш ниятини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG