Линклар

Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг дастлабки гуруҳи душанба куни Умра зиёратига жўнаб кетди.

Ўзбекистон Дин ишлари бўйича давлат қўмитасининг маълумотига қараганда, биринчи гуруҳ 225 кишидан иборат бўлган. Жорий йилда жами 1183 нафар ўзбекистонлик Умра зиёратига боради.

Расмий маълумотда ўзбекистонлик зиёратчилар учун Мадинадаги “Масжиди набавий” ва Маккадаги “Ҳарам масжиди”дан унча узоқ бўлмаган тўрт юлдузли меҳмонхоналар тайёрлаб қўйилгани айтилади.

Умра зиёрати чоғида ўзбекистонликларга 2 ишчи гуруҳи, 7 шифокор ва 2 ошпаз хизмат кўрсатади.
XS
SM
MD
LG