Линклар

logo-print
Ироқда пойтахт Боғдод атрофидаги қамоқхоналарга қилинган икки ҳужум оқибатида 500 маҳбус қочишга муваффақ бўлган.

Бу ҳақда Ироқ парламентининг хавфсизлик ва мудофаа қўмитаси аъзоси Ҳаким аз-Замили маълум қилди.

Якшанба куни Абу Ғрайб ва Тож қамоқхоналарига қилинган ҳужум бир неча соат давом этган. Отишмаларда 25 полициячи ва қўриқчи ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Расмий маълумотга қараганда, ҳужум қилганлардан 6 нафари ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG