Линклар

Британия Қироличаси эварали бўлди


Юзлаб британияликлар Қиролича оиласида янги чақалоқнинг дунёга келишини туғруқхона олдида кутиб турди.

Юзлаб британияликлар Қиролича оиласида янги чақалоқнинг дунёга келишини туғруқхона олдида кутиб турди.

Британия қироличаси Елизавета Иккинчи эварали бўлди. Шаҳзода Уильям ва унинг рафиқаси Кейт оиласида душанба куни Лондон вақти билан 16 дан 24 дақиқа ўтганда биринчи ўғил туғилди.

Шу муносабат билан эълон қилинган расмий маълумотда айтилишича, чақалоқнинг оғирлиги 3 кило 800 граммга тенг. 31 ёшли Кейт чақалоқ билан бир кеча туғруқхонада қолади.

Янги туғилган чақалоқ шаҳзода Чарльз ва отаси Уильямдан кейин Британия тахтига ворис сифатида кўриладиган учинчи шахс бўлди. Чақалоқ Кембридж шаҳзодаси мақомига эга уни Олий мақом жаноби олийлари деб чақиришади.

Шаҳзода Уильям ўғилли бўлиши муносабати билан берган баёнотида “Биз бундан-да бахтли бўлмаганмиз” деди.

Британия Бош вазири Дэвид Кэмерон эса навбатдаги тахт ворисининг дунёга келишини “Британия миллий ҳаётидаги муҳим воқеа” деб атади. АҚШ президент Барак Обама чақалоқнинг туғилишини “қувончли ҳодиса” дея атади.
XS
SM
MD
LG