Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:14

Ҳизбуллоҳ ЕИ қарорини тан олмаслигини билдирди


Ливанда ўрнашган Ҳизбуллоҳ гуруҳи ўз ҳарбий қанотини террорчи ташкилотлар сафига киритиш ҳақида Европа Иттифоқи қарорини қоралади.

Ҳизбуллоҳнинг ёзма баёнотида гуруҳ “ЕИ қарорини қатъиян рад этиши” ёзилган ва буни “агрессив ҳамда адолатсиз”, қарор деб баҳолаши билдирилган.

Шунингдек Ҳизбуллоҳ ЕИнинг бу ҳаракатини АҚШ ва Исроил ҳукуматлари босими натижаси, деб билишини ҳам айтган.

Вашингтон расмийлари эса бу қарорни олқишлади ҳамда буни ЕИнинг Ҳизбуллоҳ ҳарбий қаноти "террорчилик ҳаракатларига" қарши эканига очиқ ишорат, деб баҳолади.

Бу қарор ортидан ЕИ раҳбариятида Ҳизбуллоҳ ҳарбий қанотига алоқадор кўрилган шахсларга виза тақиқи қўйиш, уларнинг ЕИ ҳудудидаги банк ҳисоб рақамларини музлатиш имкони пайдо бўлди.

Эрондан молиявий ёрдам оладиган Ҳизбуллоҳ гуруҳи ўтган йили ЕИга аъзо Болгарияда исроиллик беш сайёҳ ўлимига сабаб бўлган бомба ҳужумига алоқадор кўрилган эди.

Бундан ташқари, бу гуруҳ ҳозир Сурияда давом этаётган қуролли низога ҳам қўшилиб, Ассад ҳукуматига ҳарбий ёрдам бермоқда.

ЕИнинг Франция ва Германия каби давлатлари эса суриялик исёнчиларни қувватлаётган давлатлар сафидадир.
XS
SM
MD
LG