Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:53

Ўзбекистон МХХ чегарадаги отишмага оид баёнот тарқатгани айтилди


Ўзбекистон Давлат чегараларини қўриқлаш қўмитаси ўзбек-қирғиз чегарасидаги отишма учун масъулиятни Қирғизистон чегарачиларига юклагани хабар қилинди.

23 июль куни эрталаб Ўзбекистоннинг Наманган вилоятидаги Қирғизистон билан чегараолди ҳудудида икки давлат ҳарбийлари ўртасида отишма содир бўлди ва унда бир ўзбек чегарачиси ўлди.

Қатор интернет нашрлари берган хабарда айтилишича, Ўзбекистон томони отишманинг келиб чиқишига қирғиз чегарачиларининг ноқонуний ҳаракати сабаб бўлган, деб ҳисобламоқда.

Ўзбекистон томони берган хабарларда маст ҳолдаги 4 қирғиз чегарачисининг Ўзбекистон томонига ноқонуний ўтгани ва ўзбек чегарачиларига биринчи бўлиб ўқ узгани иддао қилинди.

Аммо, бу ҳақда биринчи бўлиб баёнот тарқатган Қириғизистон Чегара хизмати Ўзбекистоннинг икки чегарачиси Қирғизистон ҳудудига ноқонуний тарзда кириб келгани ва биринчи бўлиб қирғиз томонига ўқ узганини иддао қилган.

Озодлик Ўзбекистон Чегарани қўриқлаш қўмитасига таяниб тарқатилган баёнот юзасидан қўмитадан изоҳ олишга уринди, аммо муваффақ бўлмади.

Айни пайтда Қирғизистон Бош вазири ўринбосари Тўқўн Мамитов ҳам куннинг биринчи ярмига қадар воқеа юзасидан Ўзбекистон томони алоқага чиқмаганини маълум қилган эди.
XS
SM
MD
LG