Линклар

Ўзбекистонда Фарғона водийсини мамлакатнинг бошқа ҳудудлари билан боғловчи Ангрен –Поп темир йўли қурилиши бошланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси ҳужжатларига таянган ҳолда 12news.uz портали хабар берди.

Мазкур темир йўл Тожикистоннни айланиб ўтган ҳолда қурилади. Бундай йўлни қуриш зарурати ҳақида Тошкент расмийлари ўтган йили билдирган эди.

Узунлиги 125 километрга чўзилган темир йўлни қуриш учун 2 миллиард доллар маблағ сарфланиши тахмин қилинмоқда. Мазкур темир йўл денгиз сатҳидан 2,3 минг метр баландликда бўлган Қамчиқ довони орқали ўтади.
XS
SM
MD
LG