Линклар

Фермерни калтаклаган ҳоким ўринбосарига нисбатан жиноят иши очилди


Прокуратура Наманган вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ўктамжон Эргашевга нисбатан жиноят иши очди. Бу ҳақда РИА Новости ахборот агентлиги хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, ҳоким ўринбосари 47 ёшли фермер Муҳаммаджон Раҳимовни калтаклаганликда айбланмоқда. Фермер бу борада вилоят прокуратурасига ариза билан мурожаат қилган.

Озодлик радиоси 19 апрел куни ҳоким ўринбосари мажлис пайтида режани бажармагани учун 7 фермер ва бир давлат хизматчисини калтаклагани ҳақида маълумот берган эди.

Мазкур воқеага 43 та фермер, маҳаллий ҳуқуқ тартибот тузилмалари раҳбарлари гувоҳ бўлгани айтилган.
XS
SM
MD
LG