Линклар

logo-print

Ироқ қамоқларига қилинган ҳужум масъулиятини "Ал-Қоида" ўз зиммасига олди


“Ал-Қоида” Ироқ қамоқхоналарига қилинган ҳужумлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди.

“Ал-Қоида”нинг Ироқ ва Суриядаги гуруҳларига тегишли экани айтиладиган сайтлардаги билдирувга қараганда, ташкилот бу ҳужумларни бир неча ой тайёрлаган.

Якшанба куни тунда Бағдоддаги икки қамоқхонага қилингган ҳужум натижасида 500 маҳбус қочишга муваффақ бўлган эди. Мазкур ҳужумлар бир неча соат давом этган.

Отишмаларда 25 полициячи ва қўриқчи, ҳужумчилардан эса 6 киши ўлдирилгани хабар қилинган.
XS
SM
MD
LG