Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 01:11

Ўзбекистонда Paynet рақиби пайдо бўлди


uzkart.uz сайтидан олинган скриншот
uzkart.uz сайтидан олинган скриншот

Алоқабанк ва Ягона умумреспублика процессинг маркази томонидан жорий қилинаётган “E-pos терминаллар” қўшма тўлов лойиҳаси пластик карталар орқали турли хизматлар учун тўловларни амалга оширишга мўлжалланган.


Алоқабанкнинг исмини ошкор қилмаётганимиз ходимасига кўра, мижозлар учун “E-pos терминаллар” хизматидан фойдаланиш “Paynet” хизматидан фойдаланишдан кўра манфаатлироқдир.

- “Paynet”га пул ўтказганингизда ўтказилган пул маблағингиздан 4 фоиздан 6 фоизгача сиздан хизмат ҳақи ундириларди: 1000 сўм тўласангиз, 940 сўм тушарди. Ҳозир эса 1000 сўм тўлайсиз ва 1000 сўм сизнинг телефонингизгами ёки интернетингизгами кирим қилинади, яъни ҳеч қанақа хизмат ҳақи ундирилмайди, - деди Алоқабанк ходимаси.

“Ҳеч қанақа ҳақ ундирилмайдиган бўлса, бундан сизга нима фойда?” деган саволимизга жавобан Алоқабанк вакиласи бундан банкирларга ҳеч қандай фойда йўқлигини айтди.

- Қаердан банк пул ишлайди – бу банкнинг муаммоси. Биз аҳоли учун хизмат турини таклиф қилаяпмиз-ку. Карта истеъмолчиси, яъни сиз шу хизмат туридан фойдаланаяпсиз – сиз учун қулай қилаяпмиз-ку. Банк балки ўз зарари учун ишлаётгандир... Банк бу тизимни жорий қилиш жараёнида бу ишни ҳеч қанақа моддий рағбатлантиришсиз қилаяпти, - дер экан Алоқабанк ходимаси бунинг “Ўзбекистон жаҳон стандартларига яқинлашиши учун қилинаётгани”ни қўшимча қилди.

Шу билан бирга, банк ходимаси билан суҳбат асносида бу иш Алоқабанк томонидан Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси “кўнглини топиш” учун қилинаётгани ҳам маълум бўлди.

Шу йилнинг 1 июлидан ишга туширилган “E-pos терминаллар” хизматидан UZKART пластик картасига эга бўлган барча ўзбекистонликлар фойдаланиши мумкинлиги айтилмоқда.

- Аввало картани олганингиздан кейин СМС хизматига уланган бўлишингиз керак. Сабаби – процессинг марказининг UZKART тизимида (www.uzkart.uz) ўзингиз учун персоналний кабинет очасиз. Ана шу персоналний кабинетда рўйхатдан ўтиш жараёнида СМС орқали сизга логин ва пароллар келади. Бу сизнинг ҳисоб рақамингиз, сизнинг картангизни фақат ўзингизгина бошқара олишингиз учун хавфсизлик нуқтаи назаридан қилинган. Шу персоналний кабинет орқали тўловларни амалга оширишингиз мумкин. Ҳозирги кунда Uzmobile, шаҳар телефон тармоғи, Ucell уяли алоқа компанияси ва Ўзбектелекомнинг онлайн интернет хизматига ҳафтанинг 7 кунида, суткасига 24 соат пул тўловларини амалга оширишингиз мумкин, - деди Алоқабанк ходимаси бу хизматдан ҳар бир ўзбекистонлик интернет фойдаланувчиси истеъфода этиши мумкинлигини қўшимча қиларкан.

Маълумотларга кўра, бу тизим бўйича яқин орада барча коммунал хизмат турлари учун тўловлар амалга ошириш мумкин бўлади.

Шу ой бошида Озодлик Андижонда Paynet терминаллари олиб қўйилаётгани ҳақида хабар қилганди. Айтилишича, Paynet терминаллари пластик карталар орқали тўлов амалга оширишнинг олдини олиш учун йиғиштириб олинган ва пайнетчиларга тўловни фақат нақд пул орқали амалга ошириш имкони қолдирилган, холос. Буни Озодлик манбалари пенсия таъминотидаги нақд пул етишмовчилиги билан изоҳлангандилар.
XS
SM
MD
LG