Линклар

logo-print
Машхур дизайнер Жанни Версаченинг Майами Бичдаги вилласи кимошди савдосига қўйилди.

Вилланинг бошланғич нархи 25 миллион АҚШ доллари қилиб белгиланди. Версаче 1997 йилда бу уйда Эндрю Кунэнэн тарафидан отиб ўлдирилган эди.

Қотилликдан бир ҳафта ўтиб Куэнэн ўз жонига қасд қилди ва шу тариқа қотиллик сабаблари очилмай қолди.

Версаче Майами Бичдаги уйини 1992 йилда сотиб олган, уни безаш учун 33 миллион доллар сарфлаган эди.

Ўлимидан уч йил ўтиб бу уйни америкалик тадбиркор Питер Лофтин сотиб олган эди.
XS
SM
MD
LG