Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:50

Софияда ҳукуматга қарши намойишлар давом этмоқда


София шаҳрида болгар полицияси намойишчилар ўраб олган парламент биноси ичида қолиб кетган депутат ва вазирларни эвакуация қилишга муваффақ бўлди.

Сешанба кунидан буён юзлаб намойишчи парламент олдига баррикада ва чодирларни қуриб, ҳукумат истеъфосини талаб қилмоқда.

Полиция ва намойишчилар ўртасидаги тўқнашувларда ўнга яқин одам жароҳатланди.

Европа Иттифоқининг энг қашшоқ мамлакати ҳисобланган Болгарияда ҳукуматга қарши норозиликлар қирқ кун олдин бошланган эди.

Намойишчилар сўл қанот кучлар тарафидан тузилган ҳукуматни коррупцияда айблаб, унга ишончсизлик билдирмоқда.
XS
SM
MD
LG