Линклар

logo-print

Кеча тунги Тошкентда саëҳат қилдим. Тошкент маркази тоза ва чиройли.

Бир хорижлик айтганидай "тоза ва бўм-бўш шаҳар".

Кўп давлатларда рамазонда ҳаëт асосан кечаси қайнайди. Кафе ва ресторанлар очиқ¸ барча ерда ифторлик¸ хайрия овқатлари тарқатилган...

Тошкентда эса акси. Ресторанларда ифторлик¸ нафақат ифторлик¸ балки янги йил кечалари¸ битирув кечаларини ҳам ўтказиш тақиқланган.

Ариқ бўйида сайр қилиб чойхоналар ëпиқ эканлигига гувоҳ бўлдим.

Атроф жимжит. Рамазон шукуҳини мен ҳатто атеизмга қурилган СССР даврида ҳам сезардим.

Фақат битта уйда одамлар ифторликка йиғилган. Суратга туширганимда эркаклардан биттаси жаҳли чиқиб "Нимага суратга олаяпсан?" деб сўради.

На салом бор¸ на алик. Ахир ифторлик савоб учун бериладику.

Қисқаси мамлакат худди оғир касал бўлган эгаси узоқ йиллардан бери ўлаëтган катта уйга ўхшайди...

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG