Линклар

Тошкент марказидаги Интернет кафеларда Интернет титган мижозлар Эски шаҳарда туғилиб ўсган қўшиқчи Рашид Холиқовни қайси турдаги тропик ари чаққанини муҳокама қилмоқда.

Ўзбекистонлик қўшиқчи Рашид Холиқов Германияда ўтказилган жарроҳлик амаëлиëтидан кейин Тошкентга қайтган. Рашид Холиқовнинг саломатлиги яхшиланмоқда.

Бу фикрларни Рашид Холиқов аҳволидан хабар олган тошкентлик журналист Сардор Комилов билдирди.

Шу кунларда ижтимоий тармоқ ва Тошкент кўчаларида “Рашид Холиқовнинг оëқлари кесиб ташланганлиги” ва “соғлиғи ўта ëмонлиги” борасида бир-биридан таҳликали миш-мишлар тарқалди.

Бу миш-мишлар телефондан телефонга¸ оғиздан қулоққа ўтиб болаламоқда.

“Рашид Холиқовни Ҳидистондаги оролга борганида тропик ҳашарот чақибди.”
“Рашид Холиқов мотоциклдан ағдарилибди” деган миш-мишлар ижтимоий тармоқ турғунлари тарафидан кунлаб муҳокама қилинмоқда.

Ижтимоий тармоқлардаги энг сўнгги муҳокама мавзуси” тропикал ари Рашид Холиқов баданининг айнан қайси қисмини чаққани ҳақида” бўлди. Бу миш-мишлар АҚШда ўзбек муҳожирлари тарафидан чоп қилинадиган “Ватандош” газетасидаги “Рашид Холиқов ҳашорат чақиши оқибатида уч марта операция қилингани” ҳақидаги мақола чиққанидан кейин яна урчиди. Бу мақолада 120 кило тош босган Холиқовнинг 88 килога тушиб қолгани айтилади. Бу гапдан кейин ижтимоий тармоқлар “Рашид Холиқов нима учун бунчалик озиб кетди?” деган мавзуни муҳокaма қилди.

Тошкентлик журналист¸ интернетдаги Сайëд.уз нашри раҳбари Сардор Комилов ўз тасарруфидаги маълумотларга асосланиб Рашид Холиқов борасидаги вазиятга аниқлик киритди:

- Ҳозирги дамда Рашид Холиқов Тошкентда. Даволанмоқдалар ва шоу бизнесни ичидан хабарларга кўра, тузалиш жараëнидалар. Ҳеч қанақа унақа хунук бир гап-сўзлар йўқ. Энди халқни биласиз, ҳар доим кичкина нарсани билишса, дарров катта қилиб юборишади. Яхшимас менимча. Рашид Холиқов айни дамда тузалиш жараëнида. Кайфиятлари ҳам¸ билишимча¸ яхши. Яқинда оммавий ахборот воситаларига ҳам интервю бердилар. Касаллик Бали оролига дам олишга борганларида, хабарим борича, қанақадир бир ҳашаротми¸ арими оëқларини чаққан экан. Ундан кейин мотоциклда ағдарилган, ҳоббилари мотоцикл ҳайдаш эди, ўшанда зўрайган бўлса керак. Кейин Германияда даволаниб, операцияни ўтказиб, муваффақиятли равишда ўтказиб Тошкентга қайтдилар. Бу ëқда реабилитация жараëни ва тузалиш жараëнини ҳозир бошларидан ўтказмоқдалар.

Озодлик: Жарроҳлик амалиëти деяпсиз. Бир оз батафсил айта оласизми бу жарроҳлик амалиëти ҳақида?

- Энди унақа деталларини биз билмаймизку. Жарроҳлик деталларини бизларга айтишмайдию нима бўлди¸ нима қўйди. Лекин ҳеч қанақа унақа оëқ кесилди¸ деган нарсалар йўқ. Бўлмаса, биласизку шоу бизнеснинг ичида бирданига дарров ҳамма билган, ҳамма нима қилган бўларди. Шахсан менинг бу нарсадан хабарим йўқ. Эшитдим гап-сўзларни. Ижтимоий тармоқларда одамлар кўп ëзишаяпти. Менга ҳам шу савол билан мурожаат қилишаяпти. Миш-миш тарқалгандан кейин доим мурожаат қилишади. Йўқ, бунақа нарса йўқ лекин.

Озодлик: Соғлиғига бунақа фавқулодда катта қизиқишнинг сабаби нима?

- Энди машҳур бўлгандан кейин¸ биласиз¸ фақат соғлиғига эмас ҳамма нарсасига қизиқишади. Турмуш тарзию ким билан юрди, ким билан ажрашди, ким билан севишди, ҳар битта қадами, яхшисию ëмони ҳаммаси таҳлил қилинади. Ҳаммаси энди халқда, бу бунга айтди, у бунга айтди қарабсизки, 10-15 та одамдан ўтгандан кейин биринчи маълумот ўзининг ҳолидай қолмайди. Ўзгариб, бўрттириб, катта бўлиб кетади. Оëғини операция қилди дегани ҳам, мана ҳозир оддий сиз билан биз гаплашаяпмизку шу нарсани, операция бўлди, Германияда бўлди дегани ҳам одамлар шуни текширмай, оммавий ахборот воситаларини кузатмай, “Вой эшитдингми операция бўпти? Нима бўпти? Оëғини операция қипти. Нима қипти? Кесибди” бўлди. Кейингиси кесибди, кесиб ташлабди. Бўлди бечоранинг оëғини ҳам кесиб юборади халқ, дейди тошкентлик журналист Сардор Комилов.

Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Гулнора Каримова Рашид Холиқовни ўзига тенг қилиб, "мана Рашид Холиқов ҳам саҳнага чиқиш олдидан худди мен каби қош-кўзини бўяб пардоз қилади" деганидан кейин қўшиқчининг пилиги кўтарилган эди.

Каримова хонимнинг бу гапидан кейин Рашид Холиқов “Сoca Cola” ширкатининг Ўзбекистондаги раҳбари бўлди, деган миш-мишлар пайдо бўлганди.

Ушбу овозани рад этган хонанда Холиқов “Мен ҳам бошқалар қатори бу машҳур ичимликни фақат ичиб кўрганман. Уни ишлаб чиқаришга раҳбарлик қилиш эса умуман хаёлимга келмаган” деб таъкидлаган эди.

Ўзбек қўшиқчилиигида Рашид Холиқовнинг ўрни

"Ўзбекистон ва Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист", 40 яшар Рашид Холиқов 1991 йилда асос солинган "Шаҳзод" гуруҳи солистидир.
.
Уч ўғил ва бир қизнинг отаси "Шаҳзод" гуруҳи xонандаси Рашид Xолиқовнинг "Эй, азиз юртим" қўшиғи билан танилгани айтилади.

Касалхонага тушмасидан олдин Озодликка интервю берган Рашид Холиқов бу қўшиқнинг урф бўлиб кетганидан ўзи ҳам ҳайронлигини айтган эди:

- Бу қўшиқ оммабоп бўлиб кетади, деб ўйламаган эдим, очиғи. Бу қўшиқ 1998 йилда ижро этилган. Қўшиқ яхши¸ чиройли. Байрамларда айтиладиган қўшиқ. Мен бу қўшиқни Исроилда айтганимда ўзимизнинг Бухоро жуҳудларининг кўзида ëш кўрдим. Саҳнани кўзларига суртиб йиғлашган. Австрия пойтахти Венада ҳам бунга гувоҳ бўлганман¸ деган эди қўшиқчи.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG