Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 19:41

Сноуден бугун Шереметевони тарк этиши мумкин


Россия Федерал миграция ҳизмати расмийлари АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Эдвард Снуденга Россияда вақтинча бўлиш имконини берувчи ҳужжат тақдим этилганини тасдиқлашди.

Сноуденнинг Россиядан бошпана олиш юзасидан берган аризаси кўриб чиқилгунга қадар ҳужжат амалда бўлади.

Федерал миграция ҳизмати расмийларига кўра, Снуден бугуннинг ўзида Москванинг Шереметево аэропорти транзит зонасини тарк этиши мумкин.

АҚШ махфий маълумотларини очиқлаган Сноуденни Вашингтон экстрадиция қилинишини сўрамоқда.

Июн ойи бошида Эдвард Сноуден АҚШ махсус хизматларининг электрон таъқиб дастурларига оид махфий маълумотларни ошкор қилганди.

Бир қанча айблов юклатилаётган Сноуден, агар Қўшма Штатларга қайтариладиган бўлса, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG