Линклар

АҚШ Марказий разведка бошқармаси собиқ ходими Эдвард Сноуден Москвадаги Шереметево аэропортининг транзит худудини тарк этмади.

Бу ҳақда унинг адвокати Анатолий Кучерена маълум қилди.

Адвокатга кўра, ҳозирча Сноуденга Россияда вақтинча бўлиш имконини берувчи ҳужжат тақдим этилгани йўқ.

Чоршанба куни қатор ахборот агентликлари америкалик собиқ разведка ходими Шереметево аэропорти транзит худудини тарк этиши ҳақида хабар берган эди.

АҚШ давлат котиби Жон Керри Сноуден иши бўйича чоршанба куни россиялик ҳамкасби Сергей Лавров билан телефон орқали боғлангани айтилмоқда.

Вашингтон АҚШ махфий маълумотларини очиқлаган Сноуденни экстрадиция қилинишини сўрамоқда.

Июн ойи бошида Эдвард Сноуден АҚШ махсус хизматларининг электрон таъқиб дастурларига оид махфий маълумотларни ошкор қилганди.

Бир қанча айблов юклатилаётган Сноуден, агар Қўшма Штатларга қайтариладиган бўлса, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.
XS
SM
MD
LG