Линклар

logo-print
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов Туркия термасига қарши ўртоқлик ўйинига чақирилган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатини эълон қилди.

Кенгайтирилган рўйхатдан жами 30 футболчи ўрин олган. Улар орасида Туркияда ўтган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида қатнашган Владимир Козак, Жамшид Искандеров, Аббос Махсталиев ва Игор Сергеевлар ҳам бор.

Эслатамиз, Ўзбекистон ва Туркия миллий терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 14 август куни Тошкентнинг “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтади.
XS
SM
MD
LG