Линклар

logo-print

Ислом Каримов Елизавета Иккинчини эварали бўлгани билан табриклади


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов Британия қироличаси Елизавета Иккинчини эварали бўлгани муносабати билан муборакбод этди.

Бу ҳақда президент матбуот хизмати маълум қилди.

Шаҳзода Уилям ва унинг рафиқаси Кейт оиласида душанба куни илк фарзанд - ўғил туғилган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, янги туғилган чақалоққа Жорж Александр Люи (George Alexander Louis) исми берилди.

Чақалоқ шаҳзода Чарлз ва отаси Уилямдан кейин Британия тахтига ворис сифатида кўриладиган учинчи шахс бўлди.
XS
SM
MD
LG