Линклар

АҚШ генераллари раҳбари Тошкентда Каримов билан учрашди


Генерал Ллойд Жеймс Остин III.

Генерал Ллойд Жеймс Остин III.

Икки кунлик сафар билан Ўзбекистонга келган АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги раҳбари генерал Ллойд Жеймс Остин III 26 июл куни Тошкентда президент Ислом Каримов билан учрашди.

Расмий маълумотларга кўра¸ мулоқот чоғида Ўзбекистон-Америка муносабатларининг турли соҳадаги долзарб масалалари, шунингдек, аввал эришилган икки томонлама келишувларнинг амалга тадбиқ этилиши борасида фикр алмашилган.

Учрашувда халқаро ва минтақавий муаммолар, айниқса, Афғонистон муаммосига алоҳида эътибор қаратилган.

Мулоқот чоғида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жорж Крол ҳам қатнашган.

Ллойд Жеймс Остин III жорий йил март ойида АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги раҳбари этиб тайинланган.

АҚШ армиясида 37 йил хизмат қилган Остин III Ироқдаги Америка қўшинлари қўмондони вазифасини ҳам бажарган.
XS
SM
MD
LG