Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 12:56

Испанияда уч кунлик мотам эълон қилинди


Испания Бош вазири Мариано Рахой тезюрар поезд издан чиқиб кетгани оқибатида рўй берган ҳалокатда камида 78 киши нобуд бўлгани, 140 дан ортиқ одам жароҳат олгани муносабати билан мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди.

Ҳалокат Ферро шаҳридан 95 километр жанубда жойлашган Сантяго де Компостела темирйўл станциясида содир бўлди.

Тезюрар поезд Мадрид-Феррол йўналиши бўйича ҳаракатланаётган бўлган.

Бош вазир Рахой воқеа жойини бориб кўрди ва касалхонага ётқизилган одамлар билан учрашди.

Полиция поезд машинистидан бирини текширмоқда.

The El Pais газетаси хабарига кўра, машинист поездни рухсат этилганидан икки баробардан кўпроқ, яъни, соатига 190 километр тезликда бошқарганини тан олган.

Бу Испанияда қарийб 70 йил ичида рўй берган энг мудҳиш поезд ҳалокати экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG