Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 08:21

Афғон полициясининг 12 ходими ўғирлаб кетилди


Афғонистон жанубида жойлашган Забул вилоятида полициянинг 12 ходими ўғирлаб кетилди.

Хабарларга кўра, полиция ходимлари заҳарланган овқатни еб ҳушидан кетганидан кейин уларни толиблар ўғирлаб кетган.

Забул вилояти полицияси бошлиғи Ғулом Саҳи Роғ Левани воқеа вилоятнинг чекка Шахжой туманида содир бўлганини билдирди.

Полиция бошлиғига кўра, толиб жанггарилари полиция постига меҳмон сифатида келишган ва полиция ходимлари пишираётган овқатга дори солишган.

Бироз ўтиб, жанггарилар 12 нафар беҳуш полиция ходимини номаълум томонга олиб кетишган.
XS
SM
MD
LG