Линклар

logo-print
Малайзиянинг Petronas нефт ва газ ширкати тижорий сабаблар туфайли Ўзбекистонда амалга оширилаётган барча лойиҳаларидаги иштирокини тўхтатмоқда.

Бу ҳақда “Business Times” нашри Petronas ширкатидан олган хатга асосланиб хабар қилди.

Petronas Ўзбекистонда 2008 йилдан бери қатор лойиҳаларни амалга ошириб келаётган эди. Сурхондарё вилоятидаги "Сурхон" конида геология-қидирув ишларини олиб бориш ҳамда Бойсун, Урга, Қуаниш ва Ақчалақ конларини шериклашиб ўзлаштириш лойиҳалари шулардандир.

2008 йилда имзоланган шартномага мувофиқ, Малайзия ширкати 5 йил давомида Ўзбекистонга камида 30 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя киритиш мажбуриятини олганди.

Petronas Ўзбекистондан тижорий сабаблар туфайли чиқиб кетаётганини билдириб, тафсилотларини очиқламаган.
XS
SM
MD
LG