Линклар

Ал-Жарба АҚШни Сурия мухолифатини зудлик билан қуроллантиришга чақирди


Сурия мухолифати раҳбари пайшанба куни АҚШ давлат котиби Жон Керри билан суҳбатда мамлакатдаги вазият “жуда оғир” ҳолда эканини айтиб, қўшма штатларни Сурия мухолифат кучларини зудлик билан қуроллантиришга чақирди.

Бундан ташқари, Сурия Миллий Коалициясининг янги сайланган раҳбари Аҳмад ал-Жарба учрашувдан сўнг эълон қилган баёнотида Вашингтон Суриядаги вазиятни сиёсий йўл билан ҳал қилишга уриниши кераклигини таъкидлади.

БМТ Бош котиби Бан Ки Мун икки йил аввал Сурия президенти Башар Ассад ҳарбийлари ва мухолиф кучлар ўртасида бошланган тўқнашувларда шу кунгача 100 мингдан ортиқ киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

АҚШ президенти Барак Обама Сурияда ҳарбий интервенция бошлашни пайсалга солиб келмоқда.

Ҳарбий интервенцияга БМТ Хавсизлик кенгашининг доимий аъзолари Хитой ва Россия ҳам қарши.
XS
SM
MD
LG