Линклар

logo-print
Тунисда мухолифатчи Муҳаммад Браҳмийнинг ўлдирилиши кўп минг кишилик норозилик намойишларига сабаб бўлди.

Намойишчилар исломчи сиёсатчилар тарафидан бошқарилаётган мамлакат ҳукуматига норозилик билдиришмоқда.

Браҳмий пайшанба куни пойтахт Тунис шаҳрида қуролланган икки шахс тарафидан отиб кетилган эди.

Минглаган намойишчилар асосан пойтахтдаги Ички ишлар вазирилиги биноси олдида ва Браҳмий туғилган Сиди Бузид шаҳрида тўпланишди.

Ҳокимиятдаги Эннаҳда партиясига қарашли бинолардан бирига ўт қўйилгани айтилмоқда.

Муҳаммад Браҳмий исломчи сиёсий кучлар тарафидан бошқарилаётган Тунис ҳукуматининг ашаддий танқидчиларидан бири эди.

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Нави Пиллай мухолифатчи ўлдирилишини кескин қоралади ва қотилликни зудлик билан очишга чақирди.

Браҳмийнинг ўлдирилиши жорий йилда Тунисда мухолифатчиларга нисбатан уюштирилган иккинчи суиқасд бўлди.
XS
SM
MD
LG