Линклар

logo-print
АҚШ прокурорлари пайшанба куни тўрт россиялик ва бир украиналикга нисбатан мамлакат тарихидаги энг катта кибер-жиноят бўйича айбловларни эълон қилди.

Россиялик икки айбланувчи - Дмитрий Смилянец ва Владимир Дринкман 2012 йилнинг июн ойидан бери ҳибсда сақланмоқда.

Қолган айбланувчилар Александр Калинин, Роман Котов ва украинанлик Михайло Ритиков ҳалигача ҳибсга олингани йўқ.

Ҳакерлар 2005 ва 2012 йиллар оралиғида интернет орқали асосан йирик корпорациялардан 160 миллиондан ортиқ кредит ва дебит карталари рақамларини ўғирлаганликда айбланмоқда.

Жабр кўрган корпорациялар орасида АҚШнинг Nasdaq фонд биржаси ва Visa Inc. ширкатлари бор.

Ҳакерлар ҳужумларидан келтирилган зиён юз миллион доллардан кўп экани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG